Бухорода тунги клубга келган ёшлар жаримага тортилди. Ёшлар тунги рейд давомида клуб ичида экани аниқланган.
26 июль куни соат 22:30ларда ҳуқуқ тартибот органлари ходимлари «Чёрный квадрат» номли клубда рейд ўтказди. Рейд давомида клуб ичида одамлар борлиги аниқланган. Карантин қоидаларига қарамай клуб фаолиятини тўхтатмаган ва у ерга келувчиларни қабул қилаверган. Ходимлар клуб ичига кирмоқчи бўлганда клуб маъмурияти уларни ичкарига қўймай, эшикни ёпиб қўйган.
Ходимлар шундай бўлса ҳам клуб ичига кирган ва карантин қоидаларини бузаётганларни аниқлашга муваффақ бўлган. Клубга келган 13 нафар фуқаро эпидемиологик қоидаларни бузганлиги учун жазоланадиган бўлди. Шунингдек, клуб эгаси ва ходимлари ҳам жазоланади.