"Жаслиқ"да иккита юк автомашинаси тўқнашиб, бутунлай ёниб кетди. Ҳайдовчилардан бири ўша ерда ҳалок бўлди. Бу ҳақда ҳуқуқ тартибот органлари хабар қилди.
Воқеа шу йил 23 июль куни соат 18:05 ларда содир бўлди. Ўша куни 26 ёшли йигит «DAF FT XF 105» русумли юк автомашинасини ҳайдаб кетаётиб Қўнғирот тумани "Жаслиқ" посёлкасида бошқарувни йўқотиб қўйган. Бунинг оқибатида дастлаб қарама-қарши томондан келаётган 32 ёшли украиналик эркак бошқарувидаги «VOLVO» русумли юк автомашинаси биилан урилиб, кейинчалик бошқа бир 29 ёшли украиналик фуқаро бошқарувидаги «VOLVO»га олди томони билан урилиб, ЙТҲ содир этган. Оқибатда икки автомашина бутунлай ёниб кетган. 26 ёшли ҳайдовчи эса воқеа жойида ҳалок бўлган.
Ҳозирда ушбу ҳолат бўйича ЖКнинг тегишли моддаси билан жиноий иш қўзғатилган ва дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.