Хонанда Руслан Шарипов ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда Маданият вазирлииг хабар қилди.
Маълум бўлишича, хонанда 54 ёшида оламдан ўтган. Унинг ўлимига нима сабаб бўлгани очиқланмаган.
Фурсатдан фойдаланиб, “Болалар”, “Сетора”, “Байт” каби гуруҳларни ташкил этган машҳур хонанданинг оила аъзоларига таҳририят номидан чуқур ҳамдардлик изҳор этамиз.