Маълум бўлишича, бир аёл ИИББга Тошкентда 21 ёшли аёл 3 ойлик фарзандини 5 минг долларга сотаётгани ҳақида айтган. Шундан сўнг тезкор тадбир давомида чақалоқни пуллаётган 21 ёшли аёл ва 24 ёшли эркак воқеа жойида қўлга олинган.
Ҳозирда ушбу иш қонуний чора кўрилиши учун Юнусобод тумани прокуратурасига топширилган.