Молия вазири ўринбосари Ёрқин Турсунов вафот этди. Бу ҳақда Молия вазирлиги ахборот хизмати хабар қилди.
Ёрқин Турсунов 55 ёшида оламдан ўтди. Турсунов турли йиллар давомида масъулиятли лавзоимларда фаолият юритган. Хусусан, Ички ишлар вазирининг ўринбосари, Пенсия жамғармаси ижро этувчи директори бўлиб ишлаган.
Фурсатдан фойдаланиб, таҳририятимиз номидан марҳумнинг оила аъзоларига чуқур ҳамдардлик изҳор этиб қоламиз.