Чиноздаги ЙТҲда бир киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда ЙҲХББ хабар қилди.
Маълум бўлишича, бугун, 29 июль куни соат 09:20 да "Ласетти"ни ҳайдаб кетаётган 31 ёшли эркак бошқарувни йўқотиб қарама-қарши томонда келаётган "Кобальт" билан тўқнашиб кетган. Оқибатда "Ласетти" ичида бўлган 39 ёшли йўловчи тан жароҳати олиб воқеа жойида ҳалок бўлган. Унинг ҳайдовчиси эса шифохонага ётқизилган. "Кобальт" ҳайдовчисининг аҳволи ҳақида эса маълумот берилмаган.
Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.