Тожикистон ҳамда Қирғизистондан олиб ўтилган ва Тошкентда сотилиши режалаштирилган гиёҳвандлик моддалари тўхтатиб қолинди

Тожикистон ҳамда Қирғизистондан олиб ўтилган ва Тошкентда сотилиши режалаштирилган гиёҳвандлик моддалари тўхтатиб қолинди
Тожикистон ҳамда Қирғизистондан олиб ўтилган ва Тошкентда сотилиши режалаштирилган гиёҳвандлик моддалари ДХХ томонидан тўхтатиб қолинди.

Маълум бўлишича, 32 ёшли бекободлик фуқаро Тожикистондан олиб ўтилган 10 кг 130 гр. “опий” ва 19 кг 74 гр. “гашиш” моддасини Тошкентда сотишни режалаштирган. Кейинчалик тезкор тадбирлар давомида фуқаро ушланган.

Шунингдек, Андижоннинг Бўстон туманида Қирғизистондан олиб ўтилган, кейинчалик Тошкентда сотилиши режалаштирилган гиёҳванд моддаси савдосига ҳам чек қўйилган. Хусусан, 37 ёшли пахтаободлик эракакнинг машинаси текширилганда 1 кг 446 гр. “гашиш” моддаси топилган. У юқорида қайд этилганидек, ушбу моддани қирғизситонлик фуқародан олган. Яна бир андижонлик фуқаро Қўрғонтепа туманида 978 гр. «гашиш» моддаси билан ушланган.

Хўжаобод туманида ҳам 51 ёшли ва 28 ёшли фуқаролар Қирғизистондан олиб ўтилган 971 гр. “гашиш” гиёҳвандлик моддаси билан қўлга олинган.

ДХХ томонидан олиб борилган тадбирлар давомида жами 10 кг 130 гр. “опий” ва 22 кг 469 гр. “гашиш” гиёҳванд моддалари мусодара қилинган.

Юқоридаги барча ҳолатлар бўйича ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноий иш қўзғатилган.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Абдуллох 30 июл 2020 06:35
    ДХХ ходимларига каттакон Рахмат халк хизматида чарчаманглар чегарадан вирус хам киритманг
  2. Тоҳирбек Абдурахмонович Тожибоев 30 июл 2020 00:04
    Баракалла ДХХ ходимларига мана энди улар ўз ишини топишди. А.Азизов уларни тўғри тарбиялаябди. Уларга минг Рахмат. Доим худди шундай ишланглар омад сизларга ёр бўлсин.
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Ҳодиса » Тожикистон ҳамда Қирғизистондан олиб ўтилган ва Тошкентда сотилиши режалаштирилган гиёҳвандлик моддалари тўхтатиб қолинди