Самарқандлик эркак "Одноклассники"да ўзини аёл сифатида таништириб бошқа эркакдан пул талаб қилди

Самарқандлик эркак "Одноклассники"да ўзини аёл сифатида таништириб бошқа эркакдан пул талаб қилди
Самарқандлик эркак "Одноклассники"да ўзини аёл сифатида таништириб бошқа эркакдан пул талаб қилди. Бу ҳақда ҳуқуқ тартибот органлари хабар қилди.

Маълум бўлишича, самарқандлик 44 ёшли эркак "Одноклассники" ижтимоий тармоғида "Шохиста Тохирова" номи остида профиль очиб, 26 ёшли эракак билан танишиб, ундан сруатини олиб, кейинчалик ушбу суратни тарқатиб юбориш билан қўрқитиб, 5 млн сўм талаб қилган. Эркак ушбу пулларни пластик картага ўтказиб бериш кераклигини айтган. Кейинчалик 26 ёшли эркак ушбу ҳолат бўйича ҳуқуқ тартибот органларига мурожаат қилган.

Тезкор тадбир давомида аёл профили остидаги эркак айтилган пулларнинг маълум қисмини олаётганда ходимлар томонидан ушланган. Ҳозирда ҳолат юзасидан товламачилик жинояти билан жиноий иш қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Ҳ 31 июл 2020 19:07
    Эссиз Эркаклик ғурури.Пул учун нималар қилишмайдия
  2. Azik 31 июл 2020 15:11
    Яна бир нарса кушимча килмокчи эдим уша эркак одобли булганида эди канакадир сайтда танишган одамига у ким булишидан катъий назар узини пул тулашга мажбур киладиган расмини жунатмасди.Шу даражага борибдими энди мард булсин.Эркакни урнида ник бн кирган аяси ё сингдиси ё бирор кариндош аёли булганда нима килаоди.Хар канака холатда хам айнан расм жунатган эркакни жазолаш керак деб уйлайман.Охирги детальгача куриб чикилса айнан у айбдор булиб чикади бу шубхасиз.
  3. Azik 31 июл 2020 09:09
    Ута кулгили вокеа.Бу хакорат эмаску бизни узбекистонда одноклассникини фохишахона деб кабул килишади.Факат турклар ва узбекларда шунака.Бошка миллатлар уз урнида ишлатишади одноклассникини.Манга колса пул олган эркакни эмас аксинча пул беоишга мажбур булган эркакни жазолаш керак.Уша аёл булган эркак хам уни мажбурламагандир расм тушиб жунатишга.Умуман эса одноклассники канака сайт у ерда кимлар танишади кимлар дуст булади,сайт одоб коидаси хакида тушунтириш керак бизни узбекларга булмаса одам уялади баъзи юртдошларимизни однодаги хатти харакатларига.
  4. Камина 31 июл 2020 04:09
    Хе хезалак.
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Ҳодиса » Самарқандлик эркак "Одноклассники"да ўзини аёл сифатида таништириб бошқа эркакдан пул талаб қилди