Коронавирусга чалинган Тойлоқ тумани прокурори вафот этди. Бу ҳақда Бош прокуратура хабар қилди.
Маълум бўлишича, Самарқанд вилояти Тойлоқ тумани прокурори, адлия маслаҳатчиси Абдухолиқов Фарҳод Мусинович 1 ҳафта олдин коронавирусга чалиниб, даволанаётган бўлган. У бугун, 1 август куни 58 ёшида вафот этди.
Бош прокуратура марҳумнинг вафоти муносабати билан унинг қариндош ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этган.