Навоийда автомашина бошқаришга ўқуви бўлмаган фуқаро пиёданинг ўлимига сабабчи бўлди. Бу ҳақда Дарё хабар қилди.
Маълум бўлишича, Қизилтепа туманида Нексияни бошқариб кетаётган фуқаро пиёдани уриб юборган. Шундан сўнг у оғир жароҳат олган ва шифохонада вафот этган. Кейинчалик ҳайдовчининг ҳужжатлари текширилганда унда ҳайдовчилик гувоҳномаси йўқлиги ва унинг машина бошқаришга ўқуви йўқлиги маълум бўлган.
Ҳозирда ушбу ҳолат бўйича жиноий иш қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.