Фарғонадаги жанжалда таъқибчиларидан қочиб “Зил”га осилиб олган йигит унинг ғилдираклари остида ҳалок бўлди. Ҳодиса шу йил 4 август куни Фарғона туманида соат 18:00 ларда содир бўлди.
“Зил” ҳайдовчисининг сўзларига кўра, йигит бир нечта одамлар билан жанжалдан сўнг унинг машинасига осилиб олган. Жанжални уюштирганлар йигитни таъқиб қилган ва у улардан қочаман деб, юк автомашинасига чиқиб олмоқчи бўлган.
Ҳайдовчи ойнадан йигитнинг осилиб олганини кўриб, машинани тўхтатган. Шундан сўнг ҳайдовчи йигитга ҳаётини хавфга қўймасдан, ундан тушишини сўраган. Йигит шундан сўнг автомашинадан тушган ва ҳайдовчи йўлида давом этган. Кейинчалик маълум бўлишича, бу орада йигит машинадан тушмаган бўлган ва йўллар тирбанд бўлгани сабабли ҳайдовчи машинани тўхтатаётганда йигит машина ғилдираклари остига кириб кетиб, ҳалок бўлган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.