Наманганда эркак молхонадан келаётган хидни деб қўшнисини пичоқлаб ўлдирди. Воқеа шу йил 4 август куни Наманган шаҳрида соат 16:30 ларда содир бўлган.
Маълум бўлишича, 61 ёшли эркак 34 ёшли қўшнисига молхонасидан чиқаётган хиддан уйида яшай олмаётганини айтиб, у билан жанжаллашган ва ёнида бўлган пичоқ билан чап кўкрак соҳасига бир марта урган. Шундан сўнг 34 ёшли эркак олган тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган ва ўша ерда вафот этган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан ЖКнинг 104-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.