Жиззахда ота 2 ёшли фарзандини заҳарлаб, 8 ёшли ўгай ўғлини қийнаб келгани маълум бўлди. Бу ҳақда Постда нашри хабар қилди.
Маълум бўлишича, асли наманганлик, Жиззах вилояти Фориш туманининг Қизилқум маҳалласида деҳқончилик қилиб келаётган 42 ёшли эркак 2 ёшли ўғлини ҳашаротларга қарши қўлланиладиган “Нурель” кимёвий воситаси билан заҳарлаган. Бола шифохонага ётқизилганда бу ҳақда маълум бўлган.
Шунингдек, ушбу эркак шаръий никоҳдаги аёлининг 8 ёшли ўғлини ҳам мунтазам қийнаб келгани ойдинлашган. Хусусан, бу бола шу йил март ойида қайноқ сувдан куйиш жароҳати олган. Кейинчалик ушбу ишни унинг ўгай отаси қилгани ҳам аниқланган.
Ҳозирда 42 ёшли эркакка нисбатан жиноят иши қўзғатилган.