Тошкентда 26 ёшли қиз бедарак йўқолди. Бу ҳақда ИИББ хабар қилди.
Меҳрибону Искандарова шу йил 6 август куни соат 08:30 ларда уйидан чиқиб кетган. Қиз Олмазор тумани, “Шифокор” маҳалласи 8 уй 59 хонадонда яшайди.
Маълумотларга кўра, қиз Чилонзор туманидаги “Ц” массивигидаги косметология салонига борган. Соат 10:30 ларда у ердан чиққани кузатув камераларига ёзилиб қолган. Шундан сўнг у бедарак йўқолган.
Қизнинг белгилари: ,ўйи 160 см, кўзлари қора, сочлари узун, тўқ жигарранг. Кийимлари: кўйлак, кўк рангда жинси шим ва қаймоқ ранг мокасима. Бу ҳақда бирон маълумот эга эга фуқаролардан қуйидаги рақамларга қўнғироқ қилиш сўралмоқда: 71-278-58-40 (Чилонзор туман ИИО ФМБ), 71-230-50-85 (Олмазор тумани ОИИ ФМБ), +998-90-973-64-68 (қизнинг яқинлари), 71-232-30-40, 71-232-40-50 ёки 102.