Самарқандда биргина СМС навқирон йигитнинг ўлимига сабаб бўлди. Бу ҳақда ҳуқуқ тартибот органлари хабар қилди.
Маълум бўлишича, ҳолат шу йил 4 август куни Иштихон туманида содир бўлган. 34 ёшли эркак 27 ёшли маҳалладошини чақириб ундан синглисига нима мақсадда СМС ёзганини сўраб, жанжаллашиб, бошига урган. Натижада йигит шифохонага ётқизилиб, ўша ерда вафот этган.
Эндиликда, қизнинг акаси, 34 ёшли эркакка нисбатан ЖКнинг 104-моддаси 3-қисми “д” банди (жабрланувчининг ўлимига олиб келган қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.