Андижонда аёл ҳоимладор келин ва қўлтиқ таёқдаги эркакни урди. Ҳодиса видеолавҳаси тармоқларда кенг тарқалди.
Видеони тарқатганлар келин ҳомиладор эканини айтишмоқда. Ҳозирча унинг аҳволи ҳақида маълумот берилмаган.
Маълумотларга кўра, келин эри хиёнат қилаётганини билиб, аёлнинг уйига келган. Аёл эса уйида фоҳишахона ташкил этиб, келинни ичкарига киритмасдан, калтаклаган.
Қўлтиқ таёққа таянган эркак эса келиннинг қариндоши экани айтилмоқда. У Тикода келиб келинни олиб кетмоқчи бўлган. Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.