Қибрай туманида жомадондан мурда топилди. Марҳум Олий судда ишлаган собиқ ходим экани айтилмоқда. Бу ҳақда ОАВда хабарлар тарқалди.
Мурда шу йил 8 августда топилган. Ўрганишлар давомида мурданинг баданида тан жароҳатлар аниқланган. Марҳумнинг ёнидан 410 минг сўм пул топилган.
Тергов натижасида марҳумнинг шахсига аниқлик киритилди. У 1968 йилда Самарқанд вилоятида туғилган эркак экани маълум бўлди. Фуқаро Яккасарой туманида яшаган. У аввал Олий суд тизимида таъминотчи бўлиб ишлаган. Маълумотларга кўра, эркак шу йил 7 август куни уйидан уйидан Gentra автомашинасида чиқиб кетган. Ҳозирда бошқа маълумотлар ҳам ўрганилмоқда.