Маълум бўлишича, ҳодиса бугун, 10 августда соат 16:30 ларда содир бўлган. Лада ларгус ҳайдовчиси ўзидан олдиндаги авмашинани қувиб ўтаман деб, қарама-қарши томонда келаётган Исузу юк автомашинаси билан тўқнашган. Натижада Ларгус ичида бўлган икки нафар аёл ҳодиса жойида ҳалок бўлган. Автомашинанинг 42 ёшли ҳайдовчиси, 4 ва 6 ёшли ёш болалар ҳамда 30 ёшли йўловчи шифохонага ётқизилган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.