«Ўртасарой» карантин шаҳарчасига гиёҳванд модда олиб кирмоқчи бўлган фуқаро ушланди. Бу ҳақда ҳуқуқ тартибот органлари хабар қилди.
Маълум бўлишича, шу йил 3 август куни Тошкент вилоятидаги ушбу ҳудудга карантин шаҳарчасида ишловчи ёлманма хизматчи, 25 ёшли йигитнинг ёнидан қоғозга ўралган марихуана топилган. Унинг оғирлиги 2,83 гр экани айтилмоқда.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан ЖКнинг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.