Фарғонада эркак таниши билан катта маблағга гаров ўйнаб, Нексиясига 3 тонна цемент юклади. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар қилди.
Маълум бўлишича, Марғилонда эркак таниши билан катта маблағга гаров ўйнаб, Нексиясига 3 тонна цемент юклаб, «Қашқар» маҳалласи бўйлаб ҳаракатланган. Ҳайдовчининг ушбу хатти-ҳаракатлари акс этган видеолавҳа эса тармоқларда кенг тарқалган.
ИИБнинг хабар қилишича, Нексияга керагидан ортиқ юк ортилиши натижасида автомашинага жиддий шикаст етган ва ҳайдовчи ҳамда атрофдагиларга хавф туғдирилган. Шундан келиб чиқиб ҳолат юзасидан маъмурий баённома расмийлаштирилган.