Пойтахтда “Лабо” автомашинаси реклама щитига бориб урилди. Бу ҳақда ЙҲХББ хабар қилмоқда.
Маълум бўлишича, 11 август куни соат 11.30 ларда 102 рақамига Чилонзор туманининг Бунёдкор кўчасида ЙТҲ содир бўлгани ҳақида маълумот келиб тушган. Аниқланишича, 20 ёшли “Лабо” автомашинаси ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиш оқибатида реклама щитига бориб урилган.
ЙТҲ натижасида ҳайдовчи тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган. Тошкент вилоятида яшовчи 31 ёшли йўловчи эса воқеа жойида ҳалок бўлган. ЙТҲ сабаблари ўрганилмоқда. Ҳолат юзасидан ЖКнинг 266 моддаси билан жиноий иш қўзғатилган.