Бухорода ҳокимлик вакили 4000 доллар пора билан қўлга тушди. У танишига кам таъминланганлар учун қурилган уйни олиб бермоқчи бўлган

Бухорода ҳокимлик вакили 4000 доллар пора билан қўлга тушди. У танишига кам таъминланганлар учун қурилган уйни олиб бермоқчи бўлган
Бухорода мансабдор танишига кам таъминланганлар учун қурилган уйни 4000 долларга олиб бермоқчи бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон24 телеканалида маълум қилинди.

Хабар қилинишича, Бухоро шаҳар ҳокимлигининг уй-жойларни ҳисобга олиш ва нотураржойлардан фойдаланиш давлат корхонаси бошлиғи ўринбосари ҳокимликдаги таниши орқали фуқарога кам таъминланган ва уй-жойга муҳтожлар учун қурилган уйлардан бирини 4000 долларга олиб бермоқчи бўлган. Мазкур уйлар шаҳар ҳокимлиги балансида бўлган. Мансабдор пулларни олаётган вақтда қўлга олинган. Қўшимча қилинишича, ушбу шахс аввал ҳам ЖКнинг 210-моддаси 3-қисми билан судланган бўлган.

Ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган ва ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

  1. кимсан 19 август 2020 21:42
    кам таминланган уйи олдида камида нексия туради.хокимиятдагилвр 2-3талаб олиб танлаган бечоралар кам таминланганда агар фикримга этироз булса якинигиздаги кам таминланганлар уйини куринг.
  2. Тохир 14 август 2020 12:04
    Пора бермасанггиз бази бир амалдорлар ишинггизни битказиб бермидида. Коррупцияни йўқотиш қийин чунки инсон омилини хисоб китоб қилинмаябди.
  3. Shermurod Egamnazarov 13 август 2020 21:27
    Қойилэ шунча вазиятдан ўз манфаатларини уйлаб юрибди. Ахмоқ
  4. Абдулло 13 август 2020 20:17
    Кани карупсия бош булган вазир ,хунарини курсатсинчи.

    Ана сенга дилбузору ,мана сенга Дустларинг кани карупсияга бошлик булган акаси нима киладилар,хайфсандми узур суратасизми?
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Ҳодиса » Бухорода ҳокимлик вакили 4000 доллар пора билан қўлга тушди. У танишига кам таъминланганлар учун қурилган уйни олиб бермоқчи бўлган