Наманганда қайнота келинини уриб, тан жароҳати етказди. Бу ҳақда ҳуқуқ тартибот органлари хабар қилди.
Маълум бўлишича, шу йил 10 июль куни Янгиқўрғон туманида 63 ёшли қайнота оилавий жанжал вақтида 34 ёшли келинини уриб, унга тан жароҳати етказган.
Ҳолат юзасидан 11 август куни ЖКнинг 109-моддаси 2-қисми (қасддан баданга енгил шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Энди қайнотага БҲМнинг 25 баарваридан 50 бараваргача жарима, 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари жазоси, ёки 1 йилгача озодликни чеклаш ёҳуд бир йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиши мумкин.