Тошкент вилоятида ўғрилик жинояти содир этилди. Бу ҳақда Постда нашри хабар қилди.
Ангренда яшовчи аёл уйига келса уйининг деразаси очиқ қолган. Шунда аёл дарҳол уйига шошиб кириб қараса, ичида 2000 доллар, 400 000 сўм пуллар ва 2 800 000 сўмлик тақинчоқлар ҳамда ҳужжатлар сақланадиган сандиқ ўғирланган. Шунда аёл дарҳол ИИБга мурожаат қилади. Тезкор тадбирлар натижасида ўғри топилади. У онанинг ўз фарзанди экани аниқланган.
Фарзанддан ҳужжатлар ашёвий далил сифатида олинган. Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.