Тошкентда йўқолган 13 ёшли қиз қидирилмоқда. Бу ҳақда ИИББ хабар қилди.
13 ёшли Бахриддинова Одина Қаюм қизи шу йил 8 август соат 10:45 ларда уйидан чиқиб кетиб, қайтиб келмаган. Қиз Чилонзор тумани, 6-квартал, 52-уйда яшайди.
Унинг белгилари: бўйи 150 см, сочлари тўқ жигар ранг, юзи юмалоқ, кўзлари қора. Ўша куни эгнида қора калта кўйлак, оёқларида “босоножка” бўлган.
Қиз ҳақида бирон маълумотга эга бўлганлардан қуйидаги рақамларга қўнғироқ қилиш сўралмоқда: 71-232-30-40, 71-232-40-50, 71-278-58-40 ёки 102, шунингдек қизнинг қариндошларининг рақамлари: 99-646-85-03, 91-548-67-47, 99-842-60-11.