Тошкент вилоятида ярим миллиард сўмдан ошиқ пуллар талон-тарож қилингани маълум бўлди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ангрен шаҳар бўлими маълум қилди.
Хабар қилинишича, Ангрен шаҳрида иккита кўчага ичимлик сувини ўтказиш вақтида 579,6 млн. сўм пуллар ортиқча қўшиб ёзиш ҳолати кузатилган ва оқибатда бюджетга зарар етказилган.
Ҳозирда ушбу ишни амалга оширган МЧЖнинг собиқ раҳбарига нисбатан ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлри олиб борилмоқда.