Тошкентда бедарак йўқолган қиз ҳақида маълумот берилди. Пойтахт ИИББнинг хабар қилишича, қиз топилган.
Қиз шу йил 8 август кунида уйидан чиқиб кетиб, қайтиб келмаган. 14 августда Одина Бахриддинованинг ота-онаси ҳуқуқ тартибот органларига хабар берган.
16 августда қиз Мирзо-Улуғбек туманидан топилган. Маълум бўлишича, қиз дугонаснинг уйида бўлган. Қиз билан ҳаммаси жойида экани айтилмоқда. Ҳозирча қиз нима сабабдан ота-онасини огоҳлантирмагани маълум эмас.