Тошкентдаги ўликхонада бировнинг мусибатидан пул ишламоқчи бўлган мансабдор пора билан қўлга тушди. Бу ҳақда Бош прокуратура хабар қилди.
Маълум бўлишича, мансабдор З.У. пойтахтдаги ўликхонада вафот этган марҳумнинг майитини чиқариб бериш учун 200 доллар талаб қилган. Пуллар олинаётган вақтда эса ҳуқуқ тартибот органлари томонидан қўлга олинган.
Маълумот ўрнида, З.У. Суд тиббий экспертиза илмий амалий маркази Тошкент шаҳар филиали бошлиғи ўринбосари ва ўриндошлик асосида комиссион экспертизалар бўлими суд-тиббий эксперти бўлиб фаолият юритаётган бўлган. Унга нисбатан ЖКнинг 210-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.