Тошкент вилоятида аёл ўз жонига қасд қилмоқчи бўлди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар қилди.
28 ёшли аёл шу йилнинг 24 август куни Бўзсу каналига сакраб, жонига қасд қилмоқчи бўлган. Аёлнинг ушбу ҳаракатини атрофдагилар кўриб қолган ва дарҳол қутқарув хизматига мурожаат қилишган.
Уларнинг саъйи ҳаракати билан аёлни асраб қолишга муваффақ бўлинган. Мавжуд маълумотларга кўра, аёл 31 ёшли эри билан жанжаллашгандан сўнг, ўзини ўлдирмоқчи бўлган. Ҳозирда аёл билан психологлар ишламоқда.