Андижонда аёл эрини ўлдириб ҳожатхонага ташлаб юборган иш бўйича янги тафсилотлар маълум бўлди

Андижонда аёл эрини ўлдириб ҳожатхонага ташлаб юборган иш бўйича янги тафсилотлар маълум бўлди
Аввалроқ сайтимизда Андижон вилоятида 25 ёшли аёл шаръий никоҳдаги 48 ёшли эрини ўлдириб, ҳожатхонага ташлаб юборгани ҳақида ёзган эдик. Дарё нашри Андижон вилоят суди судья катта ёрдамчиси Комроншоҳ Расуловдан воқеанинг бошқа тафсилотлари ва аёлга нисбатан ўқилган ҳукм ҳақида билиб олди.

Маълум бўлишича, аёл ва эркак 2019 йилнинг февраль ойидан буён яшаб келган. Ҳодиса эса 3 майда содир бўлган. Ўша куни эри хотинидан ғайритабиий усулда жинсий алоқа қилишни сўраган. Эркак агар аёли бунга рози бўлмаса уни уйдан ҳайдаб юбориш билан таҳдид қилган. Бундан эса аёлнинг жаҳли чиқиб, нафратланган. Бу орада эр ювиниш учун чиқиб кетган ва ўша вақтда аёл эридан қутилиш йўлини излай бошлаган. Эр ювиниб келгач аёл унинг таклифига рози эканини, лекин бошқача усулда бу ишни қилишни таклиф қилган. Шундан сўнг, аёл эрининг розилиги билан унинг қўли ва оёғини боғлаган ва оғзини рўмол билан ўраган. Кейинроқ эса олдиндан тайёрлаб қўйган этак матоси билан бўғган ва жони узулгунча ушлаб турган. Эртаси куни жасаднинг ҳиди чиқавергач аёл арра билан эрининг жасадини майдалаб, ҳожатхонага ташлаб юборган.

Ушбу ҳолат юзасидан бўлиб ўтган суд мажлисида аёл ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми (Қасддан одам ўлдириш) билан айбли деб топилган ва 10 йилга қамалган. Шунингдек, суд аёлдан жабрланувчининг вакили Х.Қ. фойдасига 7 миллион сўм маънавий зарар ундирилиши лозимлиги ҳақида ҳам қарор чиқарган.

Ўхшаш янгиликлар

  1. МАХБУБА 5 сентябр 2020 07:31
    БУ АЁЛ ШАЙТОНДАН ЯРАЛГАН ..ОРУ НОМУСИНИ...УЗИНИ..БАДАНИНИ АЙНАН МАИШАТ УЧУН СОТГАН АЁЛ УНГА УЗИ УШАНАКА УЗИ АЙТГАНДЕК ХАР ХИЛ ШАХВОНИЙ МАИШАТ КЕРАК БУЛГАН АЁЛ.ЖАЗОНИ ЕНГИЛЛАШТИРИШ УЧУН УЙЛАБ ТОПГАНЛАЪНАТИ
  2. Шохида 28 август 2020 06:30
    Астофирло. Оддий инсон минг Эрини шунака таклифларидан туйиб кеткан бусаям унака килиб улдириб камига аралаб булиб ташлаш бу жудаям вахшийлик. Узимиздей аёл буса фарзандимизни йикилиб оёги конаса канака вохимага тушамиз. Аёлнинг узи биронбир сархуш ёки алкоголизм ёки наркотик тасирида буган булиши мумкин. Чунки оддий жайдари тугри фикрлидан узбек аёлларимизадан бунака ёвуз жирканч иш кемиди
  3. Zilola 26 август 2020 22:21
    Astofurolloh tovba qildim ayol kiwiyam wunaqa bewavqat bo'ladimi?
  4. Абдул 26 август 2020 20:26
    Ишониш кийин,чукаётган инсон хасга хам тармашади дейишади.
  5. NIGORA 26 август 2020 17:38
    Yaxshi kulesi xotinboz erkek judda kop
  6. Jaxa 26 август 2020 15:57
    Ertak
  7. Бош қотирма 26 август 2020 15:31
    Аёлларга нисбатан қонуний чораларни кучайтириш керак, бир амаллаб бола орттиради кейин у қиролича бўп қоляпти. Қонунларимизда иккала томонни ҳам жабрламайдиган шартлар бўлиши керак. Масалан алементда тўловида эркакка чет элга чиқиш учун чеклов. Шуни бошқа давлатлар билан солиштириш керак. Ҳаётда баъзи ҳолатлар борки аёллар болани кўпайтириб олиб сўнгра ажрашиш, яшамаслик шартларини кўяди. Бошқа эркакка "ҳаваси" кетиб қолади. Юқоридаги ҳолат ҳақида фикрим ғирт ёлғон, уйдирма булиши мумкин. Буни охирига етиш керак. Охирги вақтларда ўзини оқлаш учун эркакларни ёмон отлиқ қилишда шунақа уйдирмалар ҳам иш беряпти манимча. Нимага унда одамни ўлдиради, чўмилишга чиқиб кетганида коча олардику. Бунинг тагида бошқа нарса бўлса керак.
  8. Сирожиддин 26 август 2020 15:17
    Буғиб улдириш бир катта жиноят ва дахшатли воқеа булса танани арралаб булиш эса хис-туйғусиз онгсизлик хатто миясиз махлуқни иши
  9. Юсуф 26 август 2020 14:14
    Шунча ишни қилиб яна ўзини оқламоқчи бўлганини, ғирт ёлғон. Асл мақсад бошқа бўлган бўлса керак
  10. Бас Э 26 август 2020 13:23
    Астағфируллоҳ... Бу ҳолат динсизликдан.
  11. Fikr 26 август 2020 12:56
    Ayolni yolg'oni bu, lofffff, ishonish kerak emas.
  12. Ажар Керимбекова 26 август 2020 11:58
    Жабрланувчининг вакили ким?
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

“Мурожаатдан даромадга 5 қадам”: амалий натижалар

Одамларнинг дардини ҳис этиш, оғирини енгил қилиш, орзу-истакларини рўёбга чиқариш бугун давлат идоралари раҳбарлари ҳамда масъуллари...
4-10-2024, 20:52

INMerge 2024: Санoат етaкчиларини минтақада тexнoлoгик тараққиётни илгарилатиш учун бирлаштирувчи Иновaтсиoн Сaммит

INMerge 2024: Санoат етaкчиларини минтақада тexнoлoгик тараққиётни илгарилатиш учун бирлаштирувчи Иновaтсиoн Сaммит "INMerge" инoвaтсиoн...
4-10-2024, 13:20

Самарқанд давлат университетида халқаро академиклар форуми ўтказилди…

Самарқанд давлат университетида “Яшил энергиянинг барқарор ривожланишини жадаллаштириш, олий таълимнинг глобаллашувига кўмаклашиш”...
16-09-2024, 22:15

Марказий Осиёга қайтарилган ИШОНЧ…

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг минтақада янги сиёсий муҳит яратиш борасидаги тарихий хизматлари ҳақида Марказий...
9-08-2024, 20:07

Самарқанд давлат университетига 5 юлдузли университет мақоми берилди...

Самарқанд давлат университети дунёнинг энг нуфузли Quacquarelli Symonds (QS), Times Higher Education каби рейтинг агетликлари билан яқиндан...
23-07-2024, 22:05
Ўзбекистон янгиликлари » Ҳодиса » Андижонда аёл эрини ўлдириб ҳожатхонага ташлаб юборган иш бўйича янги тафсилотлар маълум бўлди