Наманганда бир гуруҳ эркаклар 28 ёшли йигитни ўғирлаб кетди. Бу ҳақда ИИВ Тергов департаменти хабар қилди.
Маълум бўлишича, шу йил 11 август куни соат 16:00 ларда Наманган шаҳри И.Каримов кўчасидаги автомашина устахонасида ишловчи 28 ёшли йигитнинг олдига бир гуруҳ эркаклар келиб, 95 млн сўм қарзини беришни сўраб, дўппослаган. Шундан сўнг улар йигитни шаҳардаги қуриб битказилмаган қурилишига олиб бориб, қийнашган ва ёнидаги 5 млн сўмни олиб қўйган.
Ушбу ҳолат юзасидан ЖКнинг қатор моддалари билан жиноий иш қўзғатилган. Босқинчилик содир этганларнинг барчаси ушланган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.