Андижонда рухсат этилмаган намойиш ўтказганлар жазоланди. Бу ҳақда вилоят ИИББ хабар қилди.
Маълум бўлишича, шу йил 11 август куни соат 15:00 ларда вилоятнинг Пахтаобод туманида 12 нафар фуқаро шоли эккан майдонига сув келмаётганини рўкач қилиб, рухсат этилмаган намойиш ўтказган. Шундан сўнг воқеа жойига ҳуқуқ тартибот органлари ходимлари етиб бориб, маъмурий жавобгарлик бўйича ҳужжат расмийлаштириб, судга юборган. Суд қарорига кўра намойишчиларнинг ҳар бирига жазо тайинланган.
Шундан сўнг намойишчиларнинг бирининг онаси ўғли ички ишлар ходимлари томонидан калтакланганини айтиб, видеомурожаат йўллаган. Ҳолат ўрганилганда ходимлар томонидан бундай иш содир этилмагани аниқланган. Ҳозирда ушбу воқеа юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.