Ҳодиса шу йилнинг 26 август куни соат 01:00 ларда содир бўлган. Шаҳардаги Ҳиёбон кўчасида жойлашган кўприк устида 22 ёшли йигит “Кобальт”ни бошқариб кетаётиб тезликни оширган ва хавфли бурилиш ҳудудида тўсиқдан ўтиб кетиб, қарама-қарши томонда келаётган “Спарк” билан тўқнашган. Оқибатда “Кобальт”нинг ҳайловчиси воқеа жойида, унинг тенгдош йўловчиси эса шифохонада ҳалок бўлган. “Спарк” ичида бўлган 3 нафар шахс шифохонага ётқизилган.
Ушбу ҳолат юзасидан ЖКнинг тегишли моддаси билан жиноий иш қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.