Наманган вилоятида олиавий келишмовчилик муштлашувга айланиб кетди. Бу ҳақда ҳуқуқ тартибот органлари хабар қилди.
Маълумотларга кўра, 24 ва 29 ёшли келинлар ўртасида жанжал юзага келган. Можаро давомида 29 ёшли келин овсинини ҳақорат қилган.
Натижада улар ўртасида муштлашув содир бўлган. Унда 24 ёшли келин 29 ёшли овсинининг ўнг кўз соҳасига қаттиқ зарб берган. Кўрсатилган ёрдамга қарамай 29 ёшли келин кўз нуридан айрилган. Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилган.