Хоразм вилоятининг Шовот туманида уйини казинога айлантирган фуқаро қўлга олинди. Бу ҳақда ИИВ хабар қилди.
Маълум бўлишича, шу йил 26 август куни “Роят” маҳалласида яшовчи фуқаронинг уйи текширилганда, у ерда қиморхона ташкил этилгани аниқланган. Казинохонага қимор ўйнаш учун нафақат Хоразмдан, балки Қорақалпоғистондан ҳам “қиморбоз”лар келиб ўйнаши маълум бўлган. Рейд давомида қимор ўйнаётганлар жараёнга шунчалик киришиб кетганидан, хатто ички ишлар ходимларини ҳам пайқашмаган. У ерда 21 нафар шахс қимор ўйнаётгани аниқланган. Ўртага тикилган 33 млн сўм эса ашёвий далил сифатида олинган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.