“Аҳмадбой”нинг югурдаги бўлган “Муродбой”га ҳам суд ҳукми ўқилди

“Аҳмадбой”нинг югурдаги бўлган “Муродбой”га ҳам суд ҳукми ўқилди
Аҳоли орасида “Муродбой” номи билан машҳур бўлган Мирзамурод Юнусалиев ва унинг шерикларига суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири ОАВда тарқалган маълумотларга асосланиб хабар қилди.

Янгийўл туман судида унинг иши юзасидан суд бўлиб ўтди. Улар ЖКнинг 168-моддаси 3-қисмининг "а", "в" бандлари, 184-моддасининг 3-қисми, 228-моддасининг 3-қисми ва 243-моддалари билан айбли деб топилган. Суд ҳукмига кўра Мирзамурод Юнусалиев – 9 йил, унинг шериклари Ғофуржон Муроджонов – 8 йил, Амиран Қудратов – 8 йил, Эркин Шарипов – 8 йил, Сирожиддин Йўлчиев – 6 йилга қамаладиган бўлди.

Қолган 8 нафар шерикларининг ушбу жиноятдаги фаоллиги ўрганилган ва улар шартли равишда озод этилиб, 3 йил синов муддати берилган. Эслатиб ўтамиз, “Муродбой” ҳам худди “Аҳмадбой” сингари молиявий пирамида ташкил этган. 2017 йил май ойида қидирувга берилиб, 2019 йил 27 апрелда қўлга олинган.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Дангал 28 август 2020 12:11
    Гирт ахмокчилик Булар кимга Нима емонлик килувди
  2. Озод 28 август 2020 09:12
    Ахмадбойга куйилган айблар тушунарсиз.Етказилган зиенни Ахмадбой кайтармокка тайер булса,уни камашдан максад нима ? Ахмадбой халкка куп ердам килганини хам хисобга олиш керакда.Битта жиноий ту'да давлатга миллиардлаб зарар келтириб битта кечириниб сураб жазодан кутилиб коляптику.
  3. O`ZBEK 28 август 2020 08:26
    Ахмадбой ва Муродбойларнинг устунлари йикилгандан кейин кераксиз булиб колган. Келажакда янги АХМАДБОЙ ва МУРОДБОЙЛАР янги УСТУНЛАРИ билан чикади.
  4. Абдулло 27 август 2020 18:52
    Ахмадбой халкга катта ёрдами текган Муродбой казаку ундан кура амалдорлар хафлику бирортасини киган жинояти очилмай Хайфсан олди халос уларни хам камамай хайфсанд берса булармиди,
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университети олимлари Хитойда халқаро лойиҳани қўлга киритди…

Самарқанд давлат университети олимлари Хитойнинг Шинжон қишлоқ хўжалик фанлар академияси билан ҳамкорликда 3 йилга мўлжалланган халқаро...
Кеча, 20:06

Эҳтиётсизлик оқибатида...

Дастлабки тергов ҳужжатларига кўра, Н исмли шахс эҳтиётсизлик оқибатида транспорт воситалари ҳаракати ҳамда улардан фойдаланиш хавфсизлиги...
9-01-2025, 19:27

Жиноятга жазо муқаррар...

Дастлабки тергов ҳужжатлари кўра – М исмли шахс ижтимоий фойдали меҳнат билан шуғулланмасдан, қасддан жиноят содир этиш йўлига кириб,...
9-01-2025, 19:24

Самарқанд давлат университети докторанти ўргимчакнинг янги турини топди…

Самарқанд давлат университети Биокимё институти докторанти Феруз Шодмонов ўргимчакларнинг фан учун янги турини топди. СамДУ нинг амалиёт...
4-01-2025, 15:38

Isroil elchisi Samarqand davlat universitetida

Samarqand davlat universitetiga Isroilning O’zbekistondagi Favqulodda va muxtor elchisi Gideon Lustig tashrif buyurdi. Martabali mehmon...
19-12-2024, 10:03
Ўзбекистон янгиликлари » Ҳодиса » “Аҳмадбой”нинг югурдаги бўлган “Муродбой”га ҳам суд ҳукми ўқилди