Самарқандда ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарларининг саммитини ташкил этиш учун ажратилган пуллар талон-тарож қилинди

Самарқандда ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарларининг саммитини ташкил этиш учун ажратилган пуллар талон-тарож қилинди
Самарқандда 2022 йилда Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарларининг навбатдаги саммити бўлиб ўтади. Ушбу учрашувни ташкил этиш учун ажратилган пуллар талон-тарож қилинган.

Бош прокуратуранинг хабар қилишича, Самарқандда ўтказилган текширишлар юзасидан 5 та жиноий иш қўзғатилган. Мисол учун, Самрқанд шаҳрининг Афросиёб кўчасидаги сув билан боғлиқ муаммоларни ҳал этиш ва асфальтлаш учун иккита корхона жалб этилган ва ишлар амалга оширилган. Лекин 2020 йилнинг апрел ойига келиб, йўлларнинг аҳволи ёмон бўлиб қолган. Кейинчалик ўрганишлар давомида иккита корхона тендер ўтказилмаган ҳолда танлангани аниқланган.

Шу билан бирга, сув билан боғлиқ муаммо ҳал этилганда қурилиш меъёрлари бузилган ва 85 млн сўм қўшиб ёзилиб, талон-тарож қилинган. Бундан ташқари, шаҳарда ободонлаштириш, қурилиш ва таъмирлаш ишларини амалга ошириш жараёнида умумий ҳисобда 7,4 млрд. сўм пул талон-торож қилинган маълум бўлган. Ушбу ҳолатлар ўрганилмоқда ва қатъий назорат ўрнатилгани хабар қилинди.

Ўхшаш янгиликлар

  1. кимсан 6 сентябр 2020 12:22
    конунлар коррупцияга ишлайди.мотациклни жарима майдонидан олиб кетганга 10 йил камок деб ёзибди.10млрд еб куйган кечирим сурайди махалла кафилликка олди озод этилади.мантик кани
  2. МАХБУБА 5 сентябр 2020 07:50
    МАБЛАГНИ ТАЛОН ТАРОЖ КИЛАЁТГАНЛАРНИНГ БАРЧАСИ УЗИ БУ ИШНИ КИЛМАЙ АКУЛАЛАР БИЛАН БУЛИШИШИ ХЕЧ СИР ЭМАС ХИМММ
  3. Мухлис 1 сентябр 2020 11:01
    Эээ еб-чичарлар!Бундан кура улганларинг яхшику,харом томоклар!
  4. Фахриддин 29 август 2020 16:22
    Кимсангга рахмат фикрига,буни лаганбардорлар укиши керак
  5. Абдулло 29 август 2020 12:17
    Агар менми ёки оддий фукаро давлатни 100 минг сумини бермай талон тпрож кисами 168 чи Жк б.н умурбодга камайди, буларга ярашаверади а порахур емахур каламуш каналар.
  6. Абдул 29 август 2020 01:27
    Огзидан отиш керак
  7. Бас Э 28 август 2020 22:18
    Бунақа еб тўймас очофатлар касридан бутун ўзбек халқи ёмон отлиқ бўлиб кетди. Узр сўрашдан бошқа чора борми ўзи?!
  8. Зафар 28 август 2020 21:59
    Хитойда коррупция билан кулга тушганларни отиб ташлашган экан.Натижа эса аъло.Хитой хозирда кудратли давлатга айланди.
  9. Кимсан 28 август 2020 17:15
    Хам куни унча пул узлаштирилди бунча пул узлаштирилди млрд пул йўқ бўлаяпти.Чедан олган қарз усиб боряпти.ХУРМАТЛИ ДЕПУТАТЛАР СИЗЛАР ҲАМ ШУЛАРНИ ЎҚИЙСИЗЛАРНИ ЁКИ ЙИҒИЛИШДАН БУШАМАЙСИЗЛАРНИ.БУНАҚАЛАРГА ҚАЧОН ҚАТТИҚ ЖАЗО ТАЙИНЛАЙДИГАН ЧОРА ҚАБУЛ ҚИЛАСИЗЛАР.БИЗЛАР СИЗЛАРГА ИШОНИБ САЙЛАГАН ЭДИК.БУНАҚАДА ЎЗБЕКИСТОНННИ СОТИБ ЕБ ҚЎЙИШАДИ.МЛРД ЎЗЛАШТИРАДИ,ТЕРГОҚ,СУД, ҚАМОҚ 6ОЙДАН КЕЙИН АМНИССИЯ ВА ЯЛЛО ҚИЛИБ ЯШАЙДИ.БЮЖЕТДА КАМОМАТ ДЕБ НАЛОГНИ ОШИРАСИЗ НАТИЖАДА ХАЛҚҚА ҚИЙИН ОХИРГИ ҚОНИ ИЧИБ ЮРАБЕРАДИ

    Танкаси йўқ орқасида хеч кими бўлмаса 200-500 минг еб кўйса аюхон солапсиз.Телеведенияда кўрсатасиз.Бунақа нахангларга жим.Чунки орқасида ВАЛЛОМАСИ бор
  10. Фаридаханум 28 август 2020 15:52
    Всех расстрелять!!!
  11. Бас Э 28 август 2020 15:28
    Кечирим сўрашсин. Бўлди. Вассалом.
  12. Ферузбек 28 август 2020 11:58
    Кичкина баликчалар емагандир бунча пулни наханглар каерда юрган екан
  13. Рустам 28 август 2020 11:48
    Тендер танловларини ўтказиш қоидаларини қайта кўриб чиқиш керак!
  14. Otabek 28 август 2020 11:39
    Odatiy xol bo'lib qoldidi,mablag'ni yeyotgan qargalarni -qargalar ko'zini cho'qimaydi,xali bundanda battar ishlar bo'ladi
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Ҳодиса » Самарқандда ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарларининг саммитини ташкил этиш учун ажратилган пуллар талон-тарож қилинди