Самарқанд вилоятида ҳайдовчилар ўртасида оммавий жанжал юз берди. Ҳодиса видеоси тармоқларда кенг тарқалди.
Видеода 5 нафар ҳайдовчилар йўл устида оммавий жанжал уюштиришганини кўриш мумкин. Маълумотларга кўра, ҳодиса 24 августда, Регистон супермаркети ёнида содир бўлган.
27 августда ушбу иш юзасидан суд бўлиб ўтди. Суд қарорига кўра ҳайдовчиларга 12 сутка қамоқ жазоси тайинланди. Улар МЖТКнинг 183 моддаси (майда безорилик) билан айбли деб топилган.