Жиззах вилоятида қиз севган йигитига турмушга бермагани учун онасини ўлдирди. Бу ҳақда ҳуқуқ тартибот органлари хабар қилди.
Маълум бўлишича, Шароф Рашидов туманида яшовчи 24 ёшли қиз шу йил 23 август куни 42 ёшли онасини ўлдирган. Қиз онасини ҳужжатларини бермагани учун ўлдирган. У Фарғона водийсидаги вилоятларнинг бирига турмушга чиқишни режалаштирган.
Маълумотларга кўра, қиз аввал ҳам турмушга чиқиб, оилавий можаролар сабаб ажрашган. Қотиллик содир бўлган куни қиз маст ҳолатда бўлган. Ҳозирда жиноий иш қўзғатилган.