Андижонда икки нафар 19 ёшли ўсмирлар босқинчилик содир этган вақтда хонадон эгасининг қаттиқ қаршилигига учраб, қочиб кетди

Андижонда икки нафар 19 ёшли ўсмирлар босқинчилик содир этган вақтда хонадон эгасининг қаттиқ қаршилигига учраб, қочиб кетди
Андижон вилоятида икки нафар 19 ёшли ўсмирлар босқинчилик содир этди. Бу ҳақда ҳуқуқ тартибот органлари хабар қилди.

Маълум бўлишича, улар шу йилнинг 24 август куни соат 22:30 да Асака тумани Отиш маҳалласи Қўрғонолди кўчасида истиқомат қилувчи 28 ёшли йигитнинг уйига юзларига ниқоб, қўлларига қўлқоп кийган ҳолда девор ошиб, бостириб киришган. Улар хонадон эгасини скотч билан боғлаб, уриб жароҳат етказган. Лекин уй эгаси шундай ҳолатда ҳам уларга қаттиқ қаршилик кўрсатган ва босқинчилар воқеа жойидан қочиб кетишган. Кейинчалик ҳуқуқ тартибот органлари ходимлари воқеага аралашгач, ашёвий далиллар ва босқинчилар топилган.

Ҳозирда улар ушланган. Ҳолат юзасидан эса ЖКнинг 164-моддаси 3-қисми “в” банди (босқинчилик) билан жиноий иш қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Fakhridin Usmonov 1 сентябр 2020 16:41
    Тутилганида нима бўлар эди? Тушунтириш хати олишиб, қўйиб юборишар эди. Чунки турмага тушишдан қўрқишмай қўйди. Бунга сабаб - human rights watch ва бошқа шунга ўхшаш ташкилотлар бошни қотириб юборишди. Бирор миллат ўғриларини, қотилларини, педофилларини тарафини олган ташкилотни ўша миллатнинг душмани эмас, деб ким, қайси мантиққа асосланиб кафолат бера олади?
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Эҳтиётсизлик оқибатида...

Дастлабки тергов ҳужжатларига кўра, Н исмли шахс эҳтиётсизлик оқибатида транспорт воситалари ҳаракати ҳамда улардан фойдаланиш хавфсизлиги...
9-01-2025, 19:27

Жиноятга жазо муқаррар...

Дастлабки тергов ҳужжатлари кўра – М исмли шахс ижтимоий фойдали меҳнат билан шуғулланмасдан, қасддан жиноят содир этиш йўлига кириб,...
9-01-2025, 19:24

Самарқанд давлат университети докторанти ўргимчакнинг янги турини топди…

Самарқанд давлат университети Биокимё институти докторанти Феруз Шодмонов ўргимчакларнинг фан учун янги турини топди. СамДУ нинг амалиёт...
4-01-2025, 15:38

Isroil elchisi Samarqand davlat universitetida

Samarqand davlat universitetiga Isroilning O’zbekistondagi Favqulodda va muxtor elchisi Gideon Lustig tashrif buyurdi. Martabali mehmon...
19-12-2024, 10:03

Самарқанд давлат университети: Квант ҳафталиги бўлиб ўтмоқда...

Халқаро анжуманда АҚШ нинг Далласдаги Техас университети Нанотехнология институти директори ўринбосари, ITMO университети гибрид нано...
11-12-2024, 11:52
Ўзбекистон янгиликлари » Ҳодиса » Андижонда икки нафар 19 ёшли ўсмирлар босқинчилик содир этган вақтда хонадон эгасининг қаттиқ қаршилигига учраб, қочиб кетди