ДХХ Тошкент, Андижон, Қорақалпоғистон, Навоий ва Сирдарёдаги бир қатор коррупция ҳолатларига чек қўйди

ДХХ Тошкент, Андижон, Қорақалпоғистон, Навоий ва Сирдарёдаги бир қатор коррупция ҳолатларига чек қўйди
ДХХ томонидан мамлакатимизнинг 5 та ҳудудидаги коррупция билан боғлиқ ҳолатларга чек қўйди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.

Хусусан, Андижонда АДУга танишини 4000 долларга ўқишга киритишни ваъда қилган ва пулларни олаётган вақтда ушланган. Шунингдек, ушбу ҳудудда адлия тизимида ишловчи фуқаро танишининг судда кўрилаётган ишини 3000 долларга ҳал қилиб бермоқчи бўлган. У ҳам ДХХ ва прокуратура ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда пулларни олаётган вақтда қўлга олинди.

Шунингдек, Қорақалпоғистонда ҳам коррупция ҳолати аниқланди. Хўжайлида бош шифокор ўринбосари ўзи ишлайдиган шифохонага фуқарони ишга олиб киришини айтиб, 1000 доллар сўраган ва ушбу пулларнинг 700 долларни олаётган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Бундан ташқари, пойтахт Тошкент шаҳрида иқтисодиёт университетига сиртқи таълимга фуқарони ўқишга киргизиб қўйиш учун 1300 доллар сўраган фуқаро ҳам пулларни олаётган вақтда қўлга олинган. Маълум қилинишича, Навоий вилоятида ҳам пул эвазига ўқишга киритиш билан боғлиқ ҳолат аниқланган. У ерда Навоий давлат педагогика институтининг маркетинг бўлими бошлиғи танишини 3000 долларга ушбу университетга ўқишга киритмоқчи бўлган. У айтилган пулнинг 1500 долларини олаётганда қўлга олинган.

ДХХ ходимлари коррупция билан боғлиқ ҳолатларнинг олдини олиш билан бирга Сирдарёда фирибгарликка ҳам чек қўйди. Маълум бўлишича, ҳудудда ишловчи мутасадди Сайхунободдаги МЧЖдан алдов йўли билан пул олмоқчи бўлган. Мутасадди МЧЖни 1,5 гектар суғориладиган ер майдонини гўёки ўзбошимчалик билан эгаллаб олиши натижасида, давлатга 779 млн. 559 минг сўм миқдорда зарар етказганликда айблаган ва ушбу иш судга ошмаслиги учун МЧЖдан 500 доллар талаб қилган. Мутасадди айтилган пулнинг 4 млн сўмини олаётганда ушланган.

Юқорида қайд этилган барча ҳолатлар юзасидан жиноий иш қўзғатилган.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Али 2 сентябр 2020 12:55
    Сойибжонни фикрига қўшиламан.Купинча уларнинг тизимида порахурлик йўқ булса керак,шунинг учун қонунан ишлаяпти деб хисоблайман.Бошқа хамма тизим ботқоққа ботиб булган.Юқорига Президентимиздан бошқа хеч кимни тиши ўтмайди
  2. Зико 31 август 2020 08:51
    Коррупцияга қарши курашиш керак, чунки коррупция миллий хавфсизликка таҳдид. Ҳақиқий таҳдид.
    Лекин дин ишларига аралашманглар сизлар.
  3. Сойибжон. 31 август 2020 05:21
    ДХХходимларини бундай мушкул ишларни амалга оширганликлари ва купчиликни конунимиз талабларидан четга чикишларига йул куймаганликлари учун рах айтаман. Ахир купчиликни тугри йулга киришига сабабчи булишган.
  4. Хусниддин 30 август 2020 17:52
    Бу кӯрсаткичлар жуда хам кам ,хокимят тепасида ӯтирган катталарни ушлаш керак
  5. РобарУзнец 30 август 2020 12:35
    Зам.хокимдан юқорисига тиши ўтмайди-ку,вахимаси оламни бузади.Юқорини текшириш,
    трлн.лаб ўмаришиб ётипти,духинг етса.
  6. ким 29 август 2020 12:30
    Курилишдаги ва махалладаги нахангларни хам ушласа яхшм буларди
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Ҳодиса » ДХХ Тошкент, Андижон, Қорақалпоғистон, Навоий ва Сирдарёдаги бир қатор коррупция ҳолатларига чек қўйди