Қашқадарё вилоятининг Косон туманида “Дамас” ва “Камаз” иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда ҳуқуқ тартибот органлари хабар қилди.
Воқеа 28 август куни соат 15:15 ларда содир бўлган. Маълум бўлишича, чорраҳада “Дамас” “Камаз”га йўл бермаган ва оқибатда ЙТҲ содир бўлган. Натижада “Дамас”нинг 20 ёшли ҳайдовчиси ва 18 ёшли йўловчиси ҳалок бўлган. “Камаз” ҳайдовчиси ва йўловчиси шифохонага ётқизилган.
Ушбу ҳолат бўйича жиноий иш қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.