Тошкентда TikTok’га видео жойлаган фуқаро жазоланди. Бу ҳақда ҳуқуқ тартибот органлари хабар қилди.
Маълум бўлишича, видеода фуқаро махсус парда орқали Жентра русумли автомашинасининг (давлат рақами – 01 J 703 VA) рақамини яширганини кўриш мумкин. Ушбу видеога эътибор қаратган пойтахт ИИББ ходимлари дарҳол автомашина эгасини топган. Видеодаги машина 36 ёшли Саидбек А.га тегишли экани маълум бўлган.
Ўрганиш давомида автомашинанинг ёритувчи мосламаларидан фойдаланишда ҳам нормалар бузилгани аниқланган. Жентра жарима майдоначасига юборилган, ҳайдовчига эса маъмурий жазо тайинланган.