Самрқанд вилоятида эркак ўз хотинини ўлдириб, уйини ёқиб юборди. Бу ҳақда Зўр ТВ телеканали хабар қилди.
Маълумотларга кўра, Хўжасоат маҳалласида яшовчи фуқаро ўз уйида ёнғин содир этган. Ёнғинни ўчиришга масъул ходимлар воқеа жойига келиб, уни ўчираётган вақтда уйда аёл кишининг мурдасини пайқаб қолишган.
Суриштирувлар натижасида уй эгаси оилавий жанжал давомида ўз турмуш ўртоғини ўлдириб, уйида ёнғин содир этгани аниқланган. 10 августда гумонланаётган эркак, Мўминжон Мўминов ҳуқуқ тартибот органлари ходимлари томонидан қўлга олинган. Унга нисбатан ЖКнинг 97 моддаси билан жиноий иш қўзғатилган. Таъкидлаш жоиз, фуқаро 20 йил олдин ҳам судланган бўлган. Ўшанда у турмуш ўртоғига пичоқ билан жароҳат етказиб, 5 йилга қамалган.