Пойтахтда ЙПХ ходими жароҳат олишига сабаб бўлган ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар қилди.
Маълум бўлишича, ҳодиса 1 сентябрь куни соат 19:00 ларда содир бўлган. ЙПХ ходими Салим Умаров Миробод тумани Шаҳрисабз кўчасида “Каптива” автомашинасини тўхтатиб, ҳужжатларини текшириб, ҳайдовчига қайтариб берган. Шундан сўнг у йўл четида хизмат вазифасини давом эттириш учун кетаётган вақтда Миробод кўчасидан 19 ёшли йигит “Ласетти” (давлат рақами – 01 Т 789 НВ) автомобилида бошқарувни йўқотиб, дастлаб “Каптива”га урилиб, сўнгра ЙПХ ходимини уриб кетган. Натижада ходим шифохонага ётқизилган. Ҳозирда у жонлантириш бўлимида экани айтилмоқда.
Ҳолат юзасидан терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Барча тўпланган ҳужжатлар прокуратура органларига тақдим этилган.