Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда ҳуқуқ тартибот органлари хабар қилди.
Маълум бўлишича, ҳодиса бугун, 2 сентябрь куни соат 05:10ларда содир бўлган. Туман ҳудудидан ўтувчи йўлда 52 ёшли эркак давлат рақамлари мавжуд бўлмаган мотоциклни бошқариб кетаётиб, қарама-қарши йўлга чиқиб кетиб, 58 ёшли фуқаро бошқарувидаги “Спарк” билан тўқнашган. Натижада мотоцикл ҳайдовчиси шифохонада вафот этган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.