Наманган шаҳрида ўғрилик содир бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар қилди.
Маълум бўлишича, 26 август Чорсу деҳқон бозори ёнида «ВАЗ-2106» автомашина юкхонасидан 2 млн сўмлик буюмлар ва сумка ичидаги 1,5 млн сўм ўғирлаб кетилган. Ушбу ҳолат содир бўлгани юзасидан автомашина эгасининг хотини ички ишлар ходимлари мурожаат қилган. Қидирув ишлари натижасида гумонланувчилар топилган. Улар 19 ва 17 ёшли қизлар экани аниқланган. Улардан ашёвий далиллар ҳам олинган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилган.