Фарғона шаҳрида она ўз боласини сотмоқчи бўлди. Бу ҳақда ҳуқуқ тартибот органлари хабар қилди.
Маълум бўлишича, шу йил 1 сентябрь куни 24 ёшли аёл 1 ёшли боласини фуқарога 1500 долларга сотишга рози бўлиб, келишилган пулнинг 500 долларини олётганда ҳуқуқ тартибот органлари ходимлари томонидан қўлга олинган.
Аёл гумонланувчи тариқасида жалб қилинган ва унга нисбатан одам савдоси жинояти билан жиноий иш қўзғатилган.