Самарқанд вилоятида навбатдаги жиноят содир этилди. Бу ҳақда УПЛ нашри хабар қилди.
Маълумотларга кўра, Оқдарё туманида 10 нафар эркак 27 ёшли йигитни алдов йўли билан уйидан кўчага олиб чиқиб, автомобилда олиб кетган. Эркаклар йигитни 36-сонли мактабнинг стадионига олиб бориб, дўппослаган.
Калтаклар натижасида 27 ёшли Шохруҳ Темиров воқеа жойида ҳалок бўлган. Ҳодиса шу йил 30 август куни таҳминан 18:30ларда содир бўлган. Ушбу хабарни тарқатганларнинг айтишича, ҳозирда 10 нафар эркакнинг фақат бир нафарига нисбатан иш кўрилмоқда. Воқеанинг қолган иштирокчилари жазодан қутилиб қолмоқда. Таъкидлаш жоиз, ҳозирча вилоят ҳуқуқ тартибот органлари ушбу ҳолат бўйича расмий изоҳ бергани йўқ.