Аввалроқ сайтимизда тармоқларда тарқалган маълумотларга асосланиб, оқдарёлик 27 ёшли йигитни 10 нафар эркак ўлгунча дўппослагани ҳақида ёзган эдик.
Бош прокуратура ушбу ҳолат юзасидан расмий маълумот берди. Маълум бўлишича, воқеа ҳақиқатан шу йил 30 август куни Оқдарё туманида содир бўлган. Ўша куни соат 11:00ларда туман ҳудудида 24 ёшли О.Сирожов ва 27 ёшли Ш.Темировлар автомобилларда йўловчи ташиш масаласида тортишиб қолишган бўлган. Шундан сўнг, вазиятга ойдинлик киритилмагач, Сирожов ўша куннинг ўзида Темировнинг уйига соат 18:30ларда бориб, муносабатларни аниқлаштириш мақсадида 36 мактаб стадионига бирга олиб борган. У ерда улар бир-бирларини дўппослаган. Шу вақтда Сирожов Темировнинг юзига урган пайт Темиров ерга йиқилиб, хушидан кетган ва шифохонада вафот этади.
Ҳолат юзасидан ИИБ томонидан 30 августда ЖКнинг 104-моддаси 3-қисми «д» банди билан жиноий иш қўзғатилган.